Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЗулматда қолган Ироқ: нур истаган аҳоли намойишни тўхтатмаяпти

Зулматда қолган Ироқ: нур истаган аҳоли намойишни тўхтатмаяпти

Ироқ ҳудудида электр таъминоти узилишлари ортидан оммавий намойишлар бошланиб кетди. Эрондан электр келиши тўхташи мамлакатдаги аҳволни янада мураккаблаштирди.

Теҳрон электр бермай қўйгани Боғдоднинг қарздорлиги билан боғлиқ. Давомли иқтисодий инқироздан сўнг Эрон ҳукумати манфаатли бўлмаган ҳамкорликлардан воз кечишга қарор қилди. Эндиликда Ироқ электр таъминоти борасида Теҳрон билан ҳамкорлик қиладиган бўлса, тўловни ўз вақтида амалга ошириши керак бўлади. Айримлар Эроннинг бу ҳаракати ортида сиёсий мақсад турган бўлишини ҳам таъкидламоқдалар.

Охирги ҳафталарда элект таъминотидаги узилишлар кескин кўпайди. Электр импортининг қисқариши ортидан пайдо бўлган узилишлар аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Айниқса, мамлакатнинг жанубий сарҳадларида ҳарорат 50 даражадан тушмаётган айни кунларда одамларнинг совутиш қурилмаларисиз кун кўриши қийин бўлмоқда.

Ички норозиликлар ва сиёсий босим ортидан Ироқ Энергетика вазири Мажид Маҳди Хонтуш ўтгна душанба куни лавозимини тарк этишга мажбур бўлди. Одамлар эса электр таъминоти тикланишини талаб қилиб кўчаларга чиқмоқдалар. Ҳукуматга қарши намойишлар Басра, Восит, Диял, Мутан, Ди Кар каби шаҳарларда тинмаяпти.

Қайд этилишича, айни пайтга келиб Боғдоднинг электр бўйича Теҳрон олдидаги қарзи қарийб 4 млрд долларга етган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img