Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЗулмат тунлар даври ортда қолди

Зулмат тунлар даври ортда қолди

Ер атрофида айланаётган 3 мингдан ортиқ сунъий йўлдош шу қадар ёрқин нур таратмоқдаки, оқибатда сайёрамизда ҳақиқий қоронғу жой қолмади. Дунё аҳолисининг 83 фоизи тунлари табиий бўлмаган ёруғ осмонни кўрмоқда. “Monthly Notices of the Royal Astronomical Society” илмий журналида чоп этилган мақолада айтилишича, астрономлар қоронғу осмоннинг 10 фоизини сунъий йўлдошлар ёритиб турибди.

Словакиялик олимларга кўра, январ ойи бошларида Ер атрофида 3300 дан ортиқ сунъий йўлдош, шунингдек, ўн минглаб коинот чиқиндилари кезиб юрган… Бу ўз атрофида астрономлар учун муайян муаммоларни юзага келтирмоқда. Биласиз, ердаги сунъий ёруғликдан қочиш мақсадида телескоплар йирик шаҳарлардан олис, масалан, Чилидаги Атакама чўли каби ҳудудларга ўрнатилади. Бироқ эндиликда бу каби хилват жойларда ишлашга коинотдан таралаётган сунъий ёруғликлар халақит беряпти.

Сунъий йўлдошлардан иборат юлдузлар туркуми пайдо бўлгач, вазият янада ёмонлашди. Масалан, Space-X компанияси чет ҳудудларни ҳам барқарор интернет алоқаси билан таъминлаш учун ўн минглаб сунъий йўлдошларни фазога олиб чиқишни режалаштирган. Илон Маск компанияси биргина март ойининг ўзида коинотга 240 та шундай аппаратни олиб чиқди. БМТ ҳисоботида айтилишича, сунъий йўлдошлар туркуми туфайли телескоплар орқали олинаётган суратларнинг 40 фоизи яроқсиз бўлиб қолаяпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img