Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Зўрмиз деб, кимни алдаяпмиз?"

“Зўрмиз деб, кимни алдаяпмиз?”

Украина Олий радаси собиқ депутати, Қуролли Кучлар истеъфодаги генерали Вилен Мартиросян журналистлар билан бўлган суҳбатда Россиянинг ҳарбий имкониятлари Украинаникидан сезиларли даражада устун эканини маълум қилди. Генералга кўра, бу ҳақиқатни инкор этиш мумкин эмас.

Бу ҳақда у: “Биз ҳеч нарса қилолмаймиз. Россия ва Украина – гўё баҳайбат ва миттидек гап. Нималаримиздир бор, деб биз кимни алдаяпмиз?”, – деган. Бундан ташқари, Мартиросян охирги пайтда Украинада ўта “ақлли” одамлар пайдо бўлгани ва улар Россияни кўролмаслик, ўз ватанига муҳаббат ҳисларини авж олдирмоқдалар деган.

Россия куч билан Қримни ўзига қўшиб олганидан кейин ва Донбасдаги қуролли низолар ортидан Киев-Москва ўртасидаги муносабатлар кескин совуқлашди. Украина ва ғарб давлатлари ҳукуматлари Россияни Киевнинг ички ишларига аралашувда айблаб келмоқда. 2015 йилнинг январида Украина Олий радаси Россияни агрессор мамлакат сифатида эътироф этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img