Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЗеленский “Россия агрессиясидан ҳимояловчи қурол” синови якунланганини маълум қилди

Зеленский “Россия агрессиясидан ҳимояловчи қурол” синови якунланганини маълум қилди

Украина президент Владимир Зеленский ЖК-360МЦ «Нептун» ракета мажмуасининг давлат синови ниҳоясига етганини ва у қуролли кучлар тизимига қабул қилинганини маълум қилди.

Президентнинг айтишича, «Нептун» «Россиянинг Қора ва Азов денгизлари акваториясидаги тажовузорона ҳаракатларини тўхтатишга қодир». Бундан ташқари, Зеленский Туркиянинг «Bayraktar» учувчисиз бошқариладиган дронлари Украинага етказиб берилиши ва денгиз  флотининг такомиллаштирилиши ҳақида тўхталиб ўтган.

Қайд этиш керак Р-360 мажмуасига кирувчи «Нептун» ракетасининг оғирлиги 870 кг бўлиб 150 кг гача бўлган жанговар каллак билан таъминланади. Тезлиги 900 км/с. Мажмуа бир вақтнинг ўзида 24 та ракетани учириши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img