Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЗанг босган калит 112 минг долларга сотилди

Занг босган калит 112 минг долларга сотилди

Авлиё Елена оролидаги ҳибсхонада вафот этган сургундаги Наполеон Бонапарт жон таслим қилган хонанинг калити “Sotheby’s” кимошди савдосида қарийб 112 минг долларга сотилди.

Аукцион ғолибига бир жуфт калит билан биргаликда “Наполеон вафот этган Лонгвудаги хонанинг ва шахсан ўзим қулфдан чиқариб олган калити. Ч.Р. Фокс, Авлиё Елена, 6 сентябр, 1822 йил” ёзуви солинган хатжилд топширилган.

Ушбу буюмлар Шотландиядаги уйлардан биридаги жомадондан топилган. Британия ОАВ хабарига кўра, калит тегишли бўлган оила унинг борлигини билган, лекин топа олмаган.

Калитларнинг аввалги соҳиби Наполеоннинг мухлиси, британиялик ҳарбий Чарлз Ричард Фокснинг онаси бўлган. Айнан у калитни Шотландияга олиб келиб, онасига совға қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img