Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЗаҳирадаги картошкани “каламуш”лар еб қўйди

Заҳирадаги картошкани “каламуш”лар еб қўйди

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар беришича, «Агробанк» АТБ Андижон вилояти филиали ва Андижон туман ҳокимлигининг мурожаатларига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Теширувда маълум бўлишича, тумандаги «Куйган-ёр деҳқон бозори» МЧЖ раҳбари У.Х. ва бошқалар қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш мақсадида «Агробанк» АТБ Андижон филиали томонидан ажратилган кредит маблағи ҳисобидан харид қилинган 646,6 млн сўмлик 149 тонна картошкани сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирилмасдан талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан У.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img