Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЗафар Ҳошимов: Электрон қиморнинг охири вой бўлади

Зафар Ҳошимов: Электрон қиморнинг охири вой бўлади

Кейинги пайтда ёшлар ўртасида электрон қиморга қизиқиш ортиб бораётгани хавотирларга сабаб бўлмоқда ва бу хатарли ишнинг айрим фожиавий якунлари ҳақидаги хабарлардан жамоатчилик танишиб бўлди. Шундай бўлсада, кўра била туриб ўзини қарз сиртмоғига тутиб бераётган ёшларимиз учраб турибди. Бу ҳақда “Korzinka.uz” бренди асосчиси ва таъсисчиси, тадбиркор Зафар Ҳошимов ўз хавотирларини билдири, ижтимоий тармоқ орқали ёшларга мурожаат қилди.

Мурожаатда тадбиркор: “Билингки, “қанийди ютсам”, деган орзуларингиз тез кунда “қанийди қарздан қутилсам”, деган орзуга айланиб қолади ва бу муқаррар жараён. Қимор ўйини одоб ва динимизга тескарилиги ҳақида етарлича гап бўлди, лекин қиморда электрон казинони ютаман, деган хомхаёл илмга ҳам тескари.

Эҳтимоллар назарияси соҳасида мутахассис сифатида аниқ айтаманки, казинонинг ошиғи олчи, ўйинчиларда эса шанс йўқ. Бирорта пул ютган танишим бор десангиз, яна шуни билингки, казинода бирор марта ютганлар охир-оқибат казинода энг кўп ютқазганлардан бўлишади. Ўзингиз мулоҳаза қилинг, ютқазган ўйинга тўймаса, ютган тўярмиди?

Яқинда бир танишимнинг боласи электрон казинода пул ютказиб, қарзга ботиб, ўғриликка қўл уриб, ҳозирда қамоққа тушибди. Айтишларича, бошида бир неча марта ютиб юрган экан…”, деган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img