Бош саҳифаДолзарбЮздан ортиқ "Толибон" жангчилари ҳукуматга таслим бўлди

Юздан ортиқ “Толибон” жангчилари ҳукуматга таслим бўлди

Бугун «Толибон» ҳаракатининг 100 дан ортиқ аъзоси қуролларини топшириб, Афғонистон тинчлик жараёнига қўшилди. Ҳукумат вакилларига кўра, Ҳирот вилоятида ҳукумат мутасаддилари ва толиблар намоёндалари иштирокида эрталаб учрашув ўтказилган.

Учрашувдан сўнг ҳаракат аъзоларидан 130 нафари қуролларини топшириб, тинчлик жаарёнига қўшилганликларини маълум қилган. Қайд этилишича, қуролларини топширган толиблар Ҳирот вилоятининг Зеркох туманида фаолият кўрсатган.

«Хориж қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетиши ортидан жиҳод вақти тугади ва биз бундан буён ҳарбийларга қарши курашда иштирок этмаймиз», — деган бўлинма қўмондони Мардон Нурзай.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img