Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЮртимизда ҳаво ҳарорати яна пасайиши кутилмоқда

Юртимизда ҳаво ҳарорати яна пасайиши кутилмоқда

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, 27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик баъзи жойларда кучли (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 5 даража совуқдан 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img