Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЮртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

Юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, шимолда 10-15 даража совуқ, кундуз куни 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img