Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЁнғини туфайли бир киши ҳалок бўлди

Ёнғини туфайли бир киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Риддер шаҳри яқинидаги ўрмонда 10 май куни чиққан ёнғин оқибатида Лесхоз қишлоғидаги аҳоли уйлари олов домида қолди. Ёнғинни ўчиришга тикучарлар жалб этилган. Офат натижасида бир аёлнинг ўлгани ва яна икки кишининг жароҳат олгани айтилмоқда.

10 май кечқурун ҳолатига кўра, 35 та уй 9 та хўжалик биносига ёнғин натижасида зарар етган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, олов домида 310 гектар қолган. Мутахассислар айни пайтда ёнғин келиб чиқиши сабабларини ўрганмоқда.

Қозоғистон президенти жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, уйи ёниб кетганларни тураржой билан таъминлаш ҳақида топшириқ берди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img