Бош саҳифаДолзарбЁмғирдан қочиб дўлга тутилган ожизалар

Ёмғирдан қочиб дўлга тутилган ожизалар

Сомалилик бир гуруҳ ёш муҳожир қизлар Ливиянинг Аз-Завияда жойлашган маркази қўриқчиларини номусга текканликда айбламоқда. AP нашри мухбири билан бўлган суҳбатда улар бошларига тушган кўргуликлар ҳақида гапириб беришган.

Маълум бўлишича, 2019 йилда одам савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ саккиз нафар ёш қизни ўғирлаб кетади. Шундан сўнг улар икки йил давомида доимий равишда қийноққа солинган ва зўрланиб келинган. Кейин уларни сотиб юбориб, қочоқлар қаторида Европага ўтказишга уринилган.

Жорий йилнинг феврал ойи охирида уларнинг қайиғи Ливия Қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан тўхтатилиб, ноқонуний муҳожирлар шахсларини аниқлаш учун Аз-Завиядаги муҳожирлар марказига жойлаштирилади. Кўп ўтмай қизлардан уч нафари номаълум сабабларга кўра қўйиб юборилади. Қолганлари ушлаб турилади.

Бу ерда муҳожир қизлар марказ қўриқчилари томонидан зўрланиб келинган. БМТнинг Марказий Ўрта Ер денгизи қочоқлар масалалари бўйича махсус вакили Винсент Кочетелга кўра, зўрлаш ҳолатлари ушлаб туриш жойларида ҳам, қамоқхоналарда ҳам кузатилган. Муҳожир қизлардан айримлари қўриқчилардан ҳомиладор бўлиб, бевосита камераларнинг ўзида туғишга мажбур бўлган. Бундай ҳолатларга чидай олмаган камида икки нафар муҳожир қиз жонига қасд қилган.

Муҳожирларга ёрдам кўрсатиш ва қочоқлар ишлари бўйича ташкилотлар мажбуран ушлаб турилган қизларни озод этиш бўйича Ливия ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, ҳозирча бу борадаги саъй-ҳаракатлар самара бергани йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img