Ёлғон гап!

Сенат мажлисида Энергетика вазирлиги маъсули “Жаҳон бозорида 150 $ лик газни аҳолига 1.38 $ дан сотмоқдамиз” деб айтибди.

  1. Аҳолига 10 м3 газнинг нархи 3800 сўмни ташкил қилади шунда 1000 м3 газ учун аҳоли 380000 сўм тўламоқда. Яъни, ВАЗИРНИНГ ГАПИ БЎЙИЧА 1000 м3 нархи 14500 бўлиб чиқади , БУ ОДДИЙ ЁЛҒОН.
  2. Хозир газнинг жаҳон бозоридаги нархи 150 $ эмас бу гапи ҳам ЁЛҒОН.
  3. Ёзда газнинг нархи энг қиммат баҳоланадиган Европа хабаларида 40 $ гача тушган эди. Ҳозир дунёдаги газнинг ўртача нархи 1000м3 учун 100 $ га энди чиқди. Вазирлик маъсули бу ерда Сенат комиссиясини чалғитиб манипуляция қилмоқчи бўлди.

Ҳурматли маъсул аҳолига газни арзон нархда сотаётганлигини (ЁЛҒОН ГАПНИ) қайта-қайта такидлашни унитмадию, лекин шу аҳолига уларнинг АВТОУЛОВЛАРИ УЧУН 1м3 ГАЗНИ ЎЗИ АЙТГАН ЖАҲОН БОЗОРИДАГИ НАРХЛАРДАН 2,5 БАРАВАР ҚИММАТ СОТАЁТГАНЛИГИНИ ЭСДАН ЧИҚАРИБ ҚЎЙДИ.

Ўзбекистондаги барча газ қуйиш шахобчаларида 1м3 газнинг нархи 2500 сўм эканлиги ҳеч кимга сир эмаску. Нега, ҳатто қўшни Тожикистонда ҳам газ қуйиш шаҳобчаларида 1м3 газ нархи биздан арзон, улар бу газни Ўзбекистондан сотиб олишини ҳисобга олсак, яна шу ГМ АВТО САНОАТ юритаётган сиёсат намаён бўлади.
ЧЕТГА АРЗОН СОТИШ ЎЗ ФУҚАРОЛАРИГА ҚИММАТ СОТИШ, ФАҚАТ ЭНДИ АВТОУЛОВНИ ЭМАС, ГАЗ ВА БОШҚА ЭНЕРГЕТИК МАҲСУЛОТЛАРНИ.

Худди шундай электр токи ҳам Афгонистонга ўзимизга қараганда арзон сотилмоқда.
Умуман ўзинга етмай турган бир вақтда газ ва электрни четга сотиш бу ХАЛҚҚА ҲИЁНАТ ЭМАСМИ?

Ўша Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ҳам қиш мавсумида электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилишни (ўзларига етмай қолиши мумкинлигидан) тохтатадику!!!
Ҳали олдимизда қиш ЧИЛЛАСИ турибди бу муаммони “объектив сабаблари бор тизимли муаммо” деб умумий гаплар билан “ОТМАЗКА ” қилмасдан ҲАЛ қилиш керак. Керак бўлса қўшниларга арзон сотилаётган газни вақтинча қиш мавсумида ТУХТАТИШ ЛОЗИМ.

P.S. Улар электр энергиясини бизга қишда сотмайди, биз ҳам газни ўз халқимиз учун қишда уларга сотишни тухтатайлик.
Аравани қуруқ олиб қочмасдан, амалий ишлар қилинсин.
Шуҳрат Барлос

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img