Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯрим миллиондан ортиқ одам жаладан жабрланди

Ярим миллиондан ортиқ одам жаладан жабрланди

Мексиканинг жанубидаги Табаско штатидаги кўплаб туманларда ёққан кучли жала электр узатиш тармоқлари, йўллар ва сув қувурларига зарар етказди. Тўпроқ кўчиши оқибатида тўрт киши қурбон бўлди.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, табиий офатдан 14 та муниципалитетда яшовчи 589 мингдан ортиқ одам жабрланган, 10 миндан зиёд бино-иншоотларга зарар етган.

Кучли ёмғир туфайли ҳудуддаги тўртта дарё ўзанидан тошиб, 400 та йўл участкасини, 160 та тураржой биносини, электр ва сув узатиш тармоқларини ишдан чиқарган. Мамлакат Қуролли кучлари табиий офатдан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатишни бошлаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img