Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯрим миллиардан ортиқ “Facebook” фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ошкор этилди

Ярим миллиардан ортиқ “Facebook” фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ошкор этилди

“Business Insider” нашрининг хабар беришича, “Facebook” ижтимоий тармоғи фойдланувчиларидан 106 мамлакатда яшовчи 533 млн нафарига тегишли шахсий маълумотлар интернетнинг очиқ манбаларига чиқиб кетган.

Хабарда айтилишича, улар орасида АҚШ фуқароларидан 32 млн, британияликлардан 11 млн ва ҳиндистонликлардан 6 млн нафарининг шахсий ёзишмалари бор. Бу ўринда гап фойдаланувчиларнинг тўлиқ исм-фамилиялари, мобил телефон рақамлари, жойлашувлари, туғилган саналари ва шу каби бошқа шахсий маълумотлари ҳақида кетмоқда.

Экспертларга кўра, ушбу оммавий маълумотлардан кибержиноятчилар ўзларининг турли ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишлари мумкин экан.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img