Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯқинда ишга туширилган БелАЭСда портлаш юз берди

Яқинда ишга туширилган БелАЭСда портлаш юз берди

“Интерфакс”нинг маълум қилишича, яқинда тантанали тарзда иш бошлаган БелАЭС трансформаторларида портлаш юз бергандан сўнг, электр қуввати ишлаб чиқариш тўхтатилган. Мутахассислар “радиация хавфи йўқ”лигини таъкидламоқдалар.

БелАЭС расмийлари Беларус атом электр станциясида электр ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилганини тасдиқлашди. “Айни пайтда БелАЭСда электр қуввати ишлаб чиқариш тўхтатилди. Энергетика вазирлиги станциядаги айрим ускуналар алмаштирилишини маълум қилди”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Беларусда Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси томонидан қурилган янги атом электр станциясидаги бир нечта трансформаторлар портлаб кетгани маълум қилинган эди. Мутахассислар радиация хавфи мавжуд эмаслигини, бироқ нозосликларни тузатиш учун маълум вақт кетишини таъкидлаганлар.

Қайд этиш керак, “Росатом” Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қуришга масъул ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img