Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯқин вақт ичида Тожикистонда сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади

Яқин вақт ичида Тожикистонда сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади

Тожикистон Марказий сайлов комиссиясига кўра, бугун мамлакатда ўтказилаётган президентлик сайловини бўлиб ўтди, деб ҳисоблаш мумкин. Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 15.00 гача сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 70,7 фоизи мамлакатдаги муҳим сиёсий жараёнга ўз муносабатини билдирган.

Жумладан, мавжуд 3375 сайлов участкасига 3 495 215 сайловчи ташриф буюриб, ўзлари танлаган номзодларга овоз берган. Шу тарзда, овоз берувчиларнинг умумий сони 50 фоиздан ошгани боис, миллий қонунчиликка кўра сайлов бўлиб ўтди, деб ҳисобланади.

Сайлов натижаларидан фавқулодда янгилик кутишсоғлом ақлга тўғри келмайди. Катта эҳтимол билан айтганда, мамлакатнинг амалдаги етакчиси Имомали Раҳмон катта фарқ билан рақибларини доҳда қолдирган ва бу ҳақда яқин соатлар ичида расман маълум қилинади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img