Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯқин келажакда ўсимликлар билан мулоқотга киришамиз

Яқин келажакда ўсимликлар билан мулоқотга киришамиз

“… Тасаввур қилинг. Ишхонада ўтирибсиз ва тўсатдан смартфонингизга янги хабар келди. Уни сизга… сувсизликдан ташна бўлган ўсимликларингиздан бири юборган! Бу аслида ақлга сиғмас ҳолатдек кўринса-да, бироқ шу кунларни кўришимизга яқин қолди. “Nature Electronics” илмий журналида чоп этилган мақолада айтилишича, Сингапурдаги Нанян технология университети олимлари жамоаси яратган ўта сезувчан махсус электродлар ўсимликлар билан мулоқотда бўлиш имконини беради”, – дея хабар берди Швейцарияда чоп этиладиган “Le Temps” газетаси.

Маълум бўлишича, барча ўсимликлардан уларнинг атроф-муҳитга муносабатини ифодалайдиган унча кучли бўлмаган электр сигналлар тарқалади. Сингапурлик муҳандислар ўлчами ҳажми 3 мм бўлган олтин электрод яратишди. Уни ўсимликларга ўрнатиш учун махсус ишланган ток ўтказувчи термогелдан фойдаланилади. “Гел аввалига суюқ ҳолатда бўлади, кейин ўсимлик юзасининг исталган жойида қаттиқлашади, – дейди Сингапур Технология университетининг материалшунослик бўйича профессори Чэн Сяодун. – Унинг ёпишқоқлиги одатий геллардан 5 баравар юқори бўлиб, бу унинг юқори сезувчанлигини таъминлайди. Унча катта бўлмаган Wi-Fi терминали ёрдамида бундай электродларни мобил телефонга улаш мумкин”.

Ушбу технология асосида “ўсимлик-робот” ўз ҳолати ҳақида маълумот тарқатади. Хусусан, шикастланганда, бирон касалликка чалинганда ёки сувга эҳтиёж сезганда бу ҳақда эгасининг смартфонига ахборот юборади. Олимлар келажакда ушбу технологиядан қишлоқ хўжалиги соҳасида кенгроқ фойдаланиш мумкинлигини айтмоқдалар.

Иллюстратив сурат. Фото: hightech.fm

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img