Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯпонлар АЭСда фойдаланилган сувни океанга оқизишмоқчи

Японлар АЭСда фойдаланилган сувни океанга оқизишмоқчи

Япония “Фукусима-1” атом электр станциясида фойдаланилган сувларни океанга оқизишини маълум қилди. Бу қарорни АҚШ маъқуллади, Хитой ва Корея эса тиш-тирноғи билан қарши.

Қайд этилишича, “Фукусима-1” АЭСни эксплуатациядан чиқаришга бир неча ўн йиллар талаб этилади. Шу боисдан, япон ҳукумати 2 йилдан сўнг радиофаол моддалардан тозаланган сувларни океанга оқизиш хусусида қарор қабул қилди. Чунки, 2022 йилга бориб махсус сақлагичлар тўлиб бўлади ва сувни океанга оқизишдан бошқа чора йўқ.

Токионинг ушбу қарори дунёда турлича акс-садо берди. Вашингтон Япония бу ҳаракат билан атроф-муҳитга зарар етказмаслигига ишонишини таъкидлаган бўлса, Пекин бунинг аксини айтмоқда. Сеул эса радиофаол сувни тозалаш жараёни ҳақидаги маълумотларни ошкор этишни сўраяпти.

Япон Бош вазири Есихидэ “Фукусима-1” сувини океанга оқизиш энг тўғри қарор эканини маълум қилиб, сув таркибидаги тритий халқаро меъёрлардагидан 40 марта кам эканини, уни ҳатто ичиш мумкинлигини таъкидлади. Шунга кўра, ҳукумат Тинч океанига оқизиладиган сувни радиофаол эмас, тозаланган сув деб аташ мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img