Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯпонияда вакцина синовида вафот этган кўнгиллиларга 415 000 товон пули тўланади

Японияда вакцина синовида вафот этган кўнгиллиларга 415 000 товон пули тўланади

Расмий Токио янги турдаги короновирусга қарши вакцина синовида иштирок этадиган кўнгиллилар вафот этган тақдирда ҳукумат унинг оиласига 44 млн. иен ($415 минг) товон пули тўлаб беради. Бу жараёнда ўлим сабаби нимага боғлиқ бўлишидан қатъи назар, тўлов амалга оширилади.

Мамлакатда коронавирусга қарши ялпи эмлаш ишлари атиги бир неча кун илгари бошланди. Бироқ японияликларнинг аксарияти ҳатто тумов, силга қарши эмланишдан чўчиши боис, аҳолини тўлиқ эмлашда муаммоларга дуч келиш мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шу боисдан, ҳукумат эмланганлар вафот этган тақдирда товон тўланиши ҳақидаги юқоридаги қарорини эълон қилди.

Марҳумнинг оиласига, юқоридаги миқдорда товон пули тўланишидан ташқари, дафн харажатлари учун 209 минг иен ($1,9 минг) доллар тўлаб берилади. Бундан ташқари, вакцинадан ногирон бўлиб қолганларга ҳар йили ҳукумат томонидан 5,5 млн иен ($5,1 минг) тўлаб борилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img