Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯпонияда ҳақиқий қаҳратон қиш

Японияда ҳақиқий қаҳратон қиш

Японияда кузатилаган ғариоддий об-ҳаво туфайли камида 277 киши жабрланган. Аксарият бахтсиз ҳодисаларга уйларнинг томлари ва дарахтларда йиғилиб қолган кўп миқдордаги қор сабаб бўлгани айтилмоқда.

Япония денгиз соҳиллари айни вақтда ҳақиқатан ҳам фантастика кинолардаги ҳолатларни эслатади. Ўта совуқ ва тўхтовсиз қор ёғиши қатор муаммоларни келтириб чиқарди, мамлакатнинг соҳилбўйи ҳудудларидаги инфраструктура жиддий зарар кўрди. Ноқулай об-ҳаво туфайли маҳаллий авиақтновлардан 500 таси бекор қилинди.

Шунинг билан бирга, қутқарув хизматларига йўлларда кескин тирбандликлар пайдо бўлгани, электр ва иситиш таъминотида узилишлар рўй бераётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Мамлакатнинг айрим ҳудудлари қорнинг қалинлиги икки метрдан ошиб кетгани айтиляпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img