Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЯпония элчиси Ёшинори Фуджияма Ибрат мактабига келди

Япония элчиси Ёшинори Фуджияма Ибрат мактабига келди

Ўтган йилнинг сўнгги ойларида Ўзбекистондаги Япония элчихонаси ва Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган Тўрақўрғон мактаб-интернати ўртасида Japan’s Grant Assistance for Grassroots Human Security Projects (“Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга  беғараз ёрдам”) дастури бўйича грант лойиҳаси меморандуми имзоланган эди.

Ўтган давр мобайнида ҳамкорлик доирасида режалаштирилган бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 43600 АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилди ва мактаб-интернатда тилларни ўқитиш учун 4 та хоналар энг сўнгги русумдаги ахборот коммуникацион технологиялари ҳамда замонавий синф жиҳозлари билан таъминланди.

Бугун ана шу хоналарнинг тақдимоти маросими ташкилланди. Шу муносабат билан муассасага Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма ташриф буюрди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Рамзий тасма қирқилиб, хоналардаги шароитлар билан батафсил танишилди. Сўнгра элчи жанобларига ўзбекона урфга кўра, чопон ва дўппи кийдирилди. Ўзбек ва япон оҳангидаги куй-қўшиқлар янграб, ўқувчилар ижросида рақслар намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дастур доирасида Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар, тиббиёт ва таълим муассасалари, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳозиргача 391 та лойиҳа амалга оширилган.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов ҳамда туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамовалар иштирок этишди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img