Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯпония: COVID-19 яна "ҳужум" бошлади

Япония: COVID-19 яна “ҳужум” бошлади

Кунчиқар юртнинг NHK жамоатчилик телеканалининг хабар беришича, Синдзо Абэ ҳукумати мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини реклама қилишга зўр бераётган айни дамда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кўпайиб бораётгани аҳолини ташвишга солмоқда.

Хусусан, июл ойининг бошларида Токиода бир кунда 100 га яқин касалликка чалиниш ҳолати қайд этилаётган бўлса, бугунга келиб бу рақам 230 дан ортиқни ташкил этмоқда.

COVID-19 билан боғлиқ вазият айниқса, пойтахт Токиода ташвишли тус оляпти. Шу боисдан пойтахт губернатори Юрико Коике аҳолига яна бир бор мурожаат этиб, ниқоб тақишни канда қилмасликни, ўзаро мулоқотда баланд овозда гаплашмасликни, гигиена қоидаларига сўзсиз амал қилишлари кераклигини сўради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img