Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯпония — автомобиллар мамлакати

Япония — автомобиллар мамлакати

Маълумотларга кўра, 2014 йилда Японияда турли русумдаги 9 миллион 770 минг дона машина ишлаб чиқарилган. Уларнинг 8 миллион 270 мингини йўловчи машинаси, 1 миллион 360 мингини юк машиналари ва 140 мингини эса автобуслар ташкил этган.

Кунчиқар юртда ўша йили 5 миллион 560 минг дона машина сотилган. Ундан 4 миллион 700 мингини енгил машина, 850 мингини юк машинаси ва 10 мингтасини автобуслар ташкил этган. Шунинг баробарида, 340 мингта машина импорт қилинган. Японияликлар айниқса, Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган автомобилларни бошқаришни ёйтиришади.

Қайд этиш керак, Япония бир йилда 4 миллион 470 минг дона машинани 190 дан зиёд мамлакатга экспорт қилади. Япон машиналари импорти бўйича АҚШ (1), Австралия ва Россия етакчи давлатлар ҳисобланади.

Шуни ҳам айтиш жоизки, дунёда жами 1 миллиард 150 миллиондан зиёд машина бўлса, ундан салкам 77 миллиони Япониядадир. Шунинг баробарида ушбу мамлакат энг кўп машинага эга давлатлар орасида АҚШ ва Хитойдан кейин 3-ўринда туради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img