Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯпон кемаси делфинлар ўлимига сабабчи бўлдими?

Япон кемаси делфинлар ўлимига сабабчи бўлдими?

Маврикия пойтахти – Порт-Луи шаҳрида минглаб кишилар иштирокида намойиш бўлиб ўтди. Улар япон юк кемасидан нефт тўкилиши ҳодисаси шаффоф текширилишини талаб қилмоқдалар. Намойишчиларнинг фикрига кўра, орол акваториясининг ифлосланиши қирқта делфиннинг ўлимига сабаб бўлган ва бу жиноий ҳолатга ҳукумат бепарволик билан қараяпти.

Экспертиза эса делфинлар мазут ёки дизел ёнилғиси билан заҳарланмаган, деган хулоса берган. Текширувда уларнинг нафас йўлларида нефть маҳсулотларининг изи топилмаган.

Маълум бўлишича, Японияга қарашли “Wakashio” юк ташувчи кемаси жорий йилнинг 25 июл куни машҳур “Мовий қўлтиқ” денгиз қўриқхонаси яқинида қумга ўтириб қолган. 5 август куни кемада ҳосил бўлган тирқишдан минг тоннага яқин нефт маҳсулот оқиб кетиб, Маврикия тарихидаги илк экологик ҳалокатга сабаб бўлди.

Ушбу воқеа туфайли оролда фавқулодда экологик ҳолат эълон қилинди. Денгизга тўкилган нефтнинг асосий қисми йиғиштириб олинди. Бироқ 15 август куни кема қоқ иккига бўлиниб кетди ва ундаги нефтнинг қолган қисми ҳам сувга тўкилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img