Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯпон автоишлаб чиқарувчилари йирик келишувни имзолади

Япон автоишлаб чиқарувчилари йирик келишувни имзолади

Япония автосаноатининг гигантлари — “Toyota”, “Isuzu” ва “Hino” компаниялари электр ҳамда водородда ҳаракатланувчи юк автомобилларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “Nikkei News” ахборот агентлиги хабар берди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 40 млрд иен (400 млн доллар) бўлиб, ушбу маблағнинг 80 фоизини “Toyota” ажратса, “Isuzu” ҳамда “Hino” компаниялари 10 фоиздан улуш қўшади.

Маълум қилинишича, лойиҳани амалга оширишда “Toyota”нинг FCV (Fuel Cell Vehicle) водородда ҳаракатланиш технологиясидан фойдаланилади. “Isuzu” ва “Hino” эса юк автомобиллари ишлаб чиқариш борасидаги тажрибаларини татбиқ этиш ва уларни такомиллаштириш билан шуғулланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img