Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯпон аскарининг садоқати

Япон аскарининг садоқати

Бу дунёи дунда ғаройиб ишлар кўп. Япония Қуролли кучларининг оддий аскари Хироо Онода билан юз берган воқеани ҳам шундай воқеалар сирасига қўшиш мумкин. Бунда эътиборлиси шундаки, Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейинги 30 йил давомида ҳам Онода ватани учун хизмат қилишда давом этган.

Ватанига садоқатли бу аскар Иккинчи жаҳон уруши тугаганини, Япония таслим бўлганидан бехабар ҳолда хизматни давом эттираверган. У булар ҳақида фақатгина 1974 йилга келиб билган.

Маълум бўлишича, япон ҳарбий раҳбарияти Хироо Онодани АҚШ қўшинларининг ҳаракатидан кўз-қулоқ бўлиб туриш учун Филиппиндаги унча катта бўлмаган оролга юборган. У қарийб 30 йил давомида оролдаги чангалзорларда юрган. Уни топиб олишиб, уруш тугаганини, ватанига қайтиши кераклигини айтганда, бунга ишонмаган ва рози бўлмаган. Охир-оқибат, аллақачон истеъфога чиқиб кетган, бир пайтлар Оноданинг командири бўлган японияликни оролга олиб келишади. Шундан сўнггина, Хироо Онода Японияга қайтган ва у миллий қаҳрамон даражасида кутиб олинган. У 91 ёшида вафот этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img