Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯнги агентлик ташкил этилди

Янги агентлик ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Унинг фаолияти учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан 100 миллион АҚШ доллари ажратилди.

Агентлик томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда ҳамда бир йилгача муддатга тақдим этилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img