Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЯҳудийларнинг иғвоси туфайли Лод шаҳрида тартибсизликлар бошланиб кетди

Яҳудийларнинг иғвоси туфайли Лод шаҳрида тартибсизликлар бошланиб кетди

Исроилнинг Лод шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Яҳудий келгиндилари томонидан ўлдирилган фаластинликни сўнгги йўлга кузатиш вақтида тартибсизликлар юзага келгани бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху “Twitter”даги саҳифасида маълум қилди.

Шаҳар мэри назорат издан чиқиб кетганини маълум қилиб, ҳукуматдан ҳудудга қўшимча кучлар юборишни сўраган. Шу боисдан Иордан дарёсининг ишғол этилган Ғарбий қирғоғидан полиция бўлинмалари жалб этилган. Маълумотларга кўра, айни пайтгача Лод шаҳрига 1,4 минг нафар полициячи етиб келган.

Қайд этилишича, полиция ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашув давомида  Лод шаҳри ва унинг атрофида ўнлаб автомобиллар ёқиб юборилган, бир неча нафар полиция ходими жароҳатланган. Полиция бир қанча фаластинликни ҳибсга олган, улардан қанчаси жароҳатлангани маълум қилнмаган. Полиция ва фаластинликлар ўртасида тўқнашув келиб чиқишига келгинди яҳудийларнинг иғвогарликлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img