Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Xiaomi” “Apple”ни ортда қолдирди

“Xiaomi” “Apple”ни ортда қолдирди

Хитойнинг “Xiaomi Corp.” компанияси смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича АҚШнинг “Apple” компаниясини ортда қолдириб, ақлли телефонлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг 2-рақамли компаниясига айланди. Жорий йилнинг иккинчи чорагида “Xiaomi” телефонларига бўлган талаб 83 фоизга ўсган.

“Canalys” тадқиқот компанияси ҳисоботига кўра, Хитой компанияси фаолиятида илк марта рақобатчилар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўринни эса Кореянинг “Samsung” ширкати банд этиб турибди. Ҳисобот даврида “Xiaomi”нинг маҳсулот етказиб бериши Лотин Америкаси давлатларига 300 фоизга, Африкага ва Ғарбий Европа мамлакатларига 50 фоизга ошган.

Бу кўрсаткичлар ортидан компания акцияларининг баҳоси Гонконгнинг  “Hang Seng” биржасида бугун, 16 июлнинг ўзида 4,1 фоизга ўсган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img