Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонВодородда ҳаракатланадиган юк автомобили ишлаб чиқарилади

Водородда ҳаракатланадиган юк автомобили ишлаб чиқарилади

Япониянинг ўрта ва оғир юк автомобил ишлаб чиқарувчи “Hino” компанияси водородда юрадиган юк машинасини ишлаб чиқармоқда. Бу ҳақда “Yaponiya Sadosi” янгиликлар канали хабар берди.

Дунёдаги кўп юк автомобиллари асосан дизел ёнилғисида ҳаракатланади. Яқинда “Tesla” компанияси электрда юрадиган юк машинасини намойиш этди. Бироқ, электр қуввати билан ҳаракатланадиган юк машиналарида бир нечта камчиликлар кузатилади.

Жумладан, электрда ҳаракатланадиган автомобиллар узоқ масофа босмаслиги, агар узоқ йўл юришга тўғри келса, қайта зарядлаш учун камида 3 соат вақт кетиши, батареянинг оғирлиги (камида 2 ярим тонналик батарея автомобил учун қўшимча юк ҳисобланади) каби ноқулайликларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Японлар ҳайдовчиларга хуш келмайдиган юқоридаги каби омилларни ҳисобга олганда, юк автомобилларини электрдан кўра водородда ҳаракатланиши самарали деб ҳисобламоқдалар. Ушбу мақсадда “Toyota” Mirai автомобилининг водород тизимидан фойдаланилади. Маълумот ўрнида айтиш керак, “Hino” компанияси “Toyota” тасарруфида бўлиб, унинг 50,11 фоиз акциясига эгалик қилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img