Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонВладимир Путиннинг йирик спорт тадбирларида иштирок этиши тақиқланди

Владимир Путиннинг йирик спорт тадбирларида иштирок этиши тақиқланди

Халқаро арбитраж суди (CAS) қарорига кўра, Россия Федерацияси президенти ва мамлакат сиёсатчиларининг нуфузли халқаро спорт иштирокларида иштирок этиши ман қилинди. Хусусан, Владимир Путин яқин икки йил давомида жаҳон чемпионатлари ва Олимпиада мусобақаларида меҳмон сифатида қатнаша олмайди. Бу тақиқ россиялик барча амалдорларга нисбатан жорий этилди.

Бундан ташқари, CAS қарорига кўра, йирик спорт мусбоқаларига Россия вазирлари ва уларнинг ўринбосарлари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Давлат думаси депутатлари ҳам бора олмайдилар.

Лекин мусобақага мезбонлик қилаётган мамлакат президенти ёки Бош вазири томонидан юқоридаги шахслар шахсан таклиф этилса ва улар Халқаро олимпия қўмитаси ёхуд Халқаро паралимпия қўмитасининг аъзоси бўлсалар, мусобақада иштирок этишлари мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img