Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонВирусга чалинганлар руҳий касалликларни бошдан ўтказмоқда

Вирусга чалинганлар руҳий касалликларни бошдан ўтказмоқда

Ярим йил аввал Covid-19 га чалиниб тузалганларнинг ҳар саккизинчиси неврологик ёки психик касалликларни бошдан кечирмоқда. Оксфорд университети мутахассислари шундай хулосага келишган.

Тадқиқотчилар коронавирусни бошдан кечирган 235 мингдан ортиқ америкаликларнинг тиббий маълумотларини ўрганишган. Шифохоналарда ушбу касаллик билан ётиб чиққан беморлар руҳий муаммолар қаршисида ожиз қолиши маълум бўлган, шу билан бирга, коронавирусни уйда ўтказганлар ҳам депрессия ва инсульт каби касалликларга мойил бўлиб қолишган.

Тадқиқот натижалари ҳали экспертлар баҳолашидан ўтмаган, аммо муаллифлар коронавирус руҳий соғликка жиддий зарба беришини таъкидлашмоқда. Бу оқибатлар нақадар оғирлиги кейинги тадқиқотларда ўрганилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img