Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонВазир ўқитувчилар фикрига қулоқ тутди

Вазир ўқитувчилар фикрига қулоқ тутди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида маҳаллий ўқитувчилар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Вазир билан бўлган очиқ мулоқотда Қорақалпоғистон мактабларида таълим сифатини ошириш, қизил тоифадаги мактабларни камайтириш ва бошқа ҳудудларга нисбатан рақобатда қорақалпоғистонлик ўқитувчилар натижаларини кўтариш имкониятлари хусусида сўз юритилган. Ўқитувчилар бу борада таклиф ва мулоҳазаларини билдирганлар.

Фидойи ўқитувчилар ва илғор натижага эга бўлган директорлар томонидан мактабларда ишига масъулиятсиз ва билими етарли бўлмаган ўқитувчиларни камайтириш, ўқувчилар билан психологик ишлаш учун дарс жадвалида вақт ажратиш, вариатив синфларни 7-синфдан бошлаш каби таклифлар берилди.

Тадбир сўнгида Kundalik.com’ни жорий қилишда фаол иштирок этган 3 нафар ўқитувчига ҳомийларнинг ноутбуклари топширилди”, – дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img