Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонВашингтон Украина чегарасидаги вазиятнинг кескинлашишига жавоб тайёрламоқда

Вашингтон Украина чегарасидаги вазиятнинг кескинлашишига жавоб тайёрламоқда

Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Жен Псаки маълум қилди. “Аввало, ҳаракатлар амалга оширилганини ва биз вазият ривожини кузатаётганимизни айтмоқчиман. Биз очиқ-ойдин айтдик, аммо яна қайтараман: бунинг оқибати бўлади, айримлари ошкора, айримлари кўринмайдиган ҳолда. Тез кунларда барчаси ҳақида биласизлар”, – деди у.

Унинг сўзларига кўра, Америка “минтақадаги шериклари ва иттифоқчилари билан вазиятни баҳолаш, разведка маълумотлари алмашиш ҳамда нима қилиш мумкинлиги борасида узвий алоқада бўлиб турибди”. Охирги ҳафталарда Донбассдаги низолашувчи томонлар бир-бирини сулҳ режимини бузишда айбламоқда.

Россия НАТО кучлари Украина ва Қора денгизда фаоллашганини айтмоқда. Ғарб эса Россия ҳарбийлари ва техникаси Украина чегарасига келтирилгани тўғрисида хабар қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img