Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонВарварлар Еревандаги Маҳатма Ганди ҳайкалига шикаст етказишди

Варварлар Еревандаги Маҳатма Ганди ҳайкалига шикаст етказишди

Маълум бўлишича, ҳодисага ҳинд дипломатик корпусининг сайтида 24 апрел куни арман геонциди қурбонлари хотирасини ёдга олиш хусусида эълон қилинган материал кўп ўтмай олиб ташланиши сабаб бўлган.

Бундан ғазабланган ерванликлар буюк ҳинд сиёсатчисининг ҳайкалидан аламини олганлар. Бузғунчилар ҳайкалга тухумлар улоқтириб, ёқиб юборишган. Ёдгорлик ўтган йили ўрнатилган бўлиб, шу пайтга қадар бу қарорга ҳеч қандай эътироз билдирилмаган.

Қайд этилишича, Маҳатма Гандининг арман ва греклар борасида турк халқини ҳимоя қилиб қилган чиқиши ҳам ереванликларни тиш қайраб юришларига сабаб бўлган.

Бугун тунда номаълум варвар шахслар Ереван шаҳридаги Маҳатма Гандининг ҳайкалини бузиб ташлашди. Шаҳар мэрияси полицияга мурожаат қилиб айбдорларни топиш ва жазога тортишни сўраган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img