Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонВакцина синовида иштирок этган кўнгилли вафот этди

Вакцина синовида иштирок этган кўнгилли вафот этди

Бразилиялик кўнгилли Британия-Швеция фармацевтика компанияси ҳисобланган “AstraZeneca” томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синови даврида нохуш асоратлар туфайли ҳаётдан кўз юмди.

28 ёшли кўнгилли Бразилияда вафот этган. “Globo” ахборот агентлигининг хабарига кўра, ўлим «COVID-19 асоратлари натижасида юз берган».

“AstraZeneca” вакили Бразилия телевидениеси орқали мазкур воқеа муносабати билан қилган чиқишида кўнгилли вакцина синови туфайли ҳаётдан кўз юмгани ҳозирча расман тан олинмаслигини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img