Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонВакцина ишлаб чиқараётган йирик корхона фаолияти тўхтатилди

Вакцина ишлаб чиқараётган йирик корхона фаолияти тўхтатилди

АҚШ ҳукумати “Emergent BioSolution” биотехнология компанияси томонидан Балтимор шаҳрида ишлаб чиқарилаётган коронавирусга қарши “AstraZeneca” вакцинасини тўхтатди. Бу ҳақда “New York Times” газетаси хабар берди. Хабарда айтилишича, ушбу корхонада ишлаб чиқаришда йўл қўйилган хато туфайли аввалроқ 15 млн доза вакцина яроқсиз ҳолда тайёрланган.

Қайд этилишича, эди фабрикада фақат бир таркибдан иборат “Johnson & Johnson” вакциналари ишлаб чиқарилади. Ўтган ойнинг охирида “AstraZeneca” вакцинаси номи у ҳақдаги нохуш гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида “Vaxzevria” деб ўзгартирилган эди.

Компания мутахассислари яратган вакциналари зарарсиз эканини, айни вақтгача 17 млн одам айнан “AstraZeneca” билан эмланганини ва уларда ҳеч қандай ёмон асоратлар кузатилмаганини таъкидлаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img