Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“V Ислом Бирдамлик Ўйинлари”нинг қачон ўтказилиши маълум бўлди

“V Ислом Бирдамлик Ўйинлари”нинг қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шу йилнинг 9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади. Аввалроқ, 2021 йилнинг 20-29 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган, лекин дунё мамлакатларидаги COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли бошқа бир муддатга кўчирилган мазкур мусобақа, жорий йилнинг 9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилади. Бу йил бешинчи бор ўтказиладиган Ислом бирдамлик ўйинларида дунёнинг 57 давлатидан 3000 га яқин спортчининг иштирок этиши кутилмоқда.

Ислом бирдамлик спорт федерацияси (ISSF) ҳамкорлик ташкилий қўмитаси Ислом бирдамлик ўйинларининг ушбу мусобақасининг 21 спорт турининг 24 йўналиши бўйича ўтказилишини маълум қилди.
Мазкур мусобақадан ўрин олган спорт турлари орасида енгил атлетика, баскетбол (3х3), велосипед пойгаси, трек велосипеди, қиличбозлик, футбол, кураш, оғир атлетика, гандбол, гимнастика, акробатик гимнастика, бадиий гимнастика, дзюдо, каратэ, кикбоксинг, стол тенниси, камондан отиш, таэквондо, волейбол ва сузиш турлари билан бир қаторда енгил атлетика, дзюдо, сузиш ва оғир атлетика каби ногиронлар учун спорт мусобақалари ҳам ўрин олган.

Бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон спортчиларининг ҳам Коняда бўлиб ўтадиган баҳсларда муносиб иштирок этиши кутилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда спорт федерациялари ҳамкорлигида тайёргарлик дастури ишлаб чиқилган ҳамда ўқув-йиғин машғулотларининг режаси тасдиқланган. Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлиги маълумотига кўра, V Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг 23 спорт йўналиши бўйича 270 га яқин спортчи билан қатнашиши режалаштирилмоқда.

Бўлажак ўйинларда Ўзбекистоннинг гандбол ва 3х3 баскетбол аёллар жамоаларининг медаллар учун кураш олиб бориши кутилмоқда.
Илк Ислом бирдамлик ўйинлари 2005 йил 8-20 апрель кунлари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бўлиб ўтган бўлиб, унда 55 давлатдан 6000 га яқин спортчи иштирок этган.

2010 йилда Эронда ўтказилиши режалаштирилган иккинчи ўйинлар Эрон билан келишмовчиликлар туфайли бекор қилинди. Учинчи Ислом бирдамлик ўйинлари 2013 йилда Индонезияда, тўртинчи ўйинлар эса 2017 йилда Бокуда ўтказилди.
Тафаккур оламининг буюкларидан бири бўлган Жалолиддин Румий яшаб ўтган Коня шаҳрида бўладиган V Ислом бирдамлик ўйинлари беллашувларига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 3 июлида бўлиб ўтади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img