Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Uzbekistan airways” даромадлари 40 миллион долларга оширилади

“Uzbekistan airways” даромадлари 40 миллион долларга оширилади

Мамлакатимизда авиакомпанияларини трансформация қилишда асосий эътибор иқтисодий самарадорликни ошириш назарда тутилган. Хусусан, “Uzbekistan airways” компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотларда иш ўринларини оптималлаштириш, фойдаланилмаётган 12 та самолётни тасарруфдан чиқариш, авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар комиссияси фоизини тушириш харажатларини 46,5 млн долларга қисқартириш кўзда тутилган. Ўз навбатида, даромадларни йилига 40 миллион долларга кўпайтириш режалаштирилган.

Янги бизнес стратегиясига кўра, қатновлар гибрид усулга ўтказилиб, тўлиқ хизматлар ва бюджет хизматлар модели бўйича амалга оширилади. Талаб кам бўлган йўналишларда бизнес класс бекор қилиниб, ўриндиқлар сони кўпайтирилади. Жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб 4 та А-320 самолётида лоукостер, яъни арзон қатновлар ташкил этиш мўлжалланган. Узоқ масофали йўналишларни ривожлантириш учун 3 та А321 NEO LR “ҳаво кемаси”ни лизингга олиш, маҳаллий авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 17 тадан 49 тагача ошириш режалаштирилган.

Йўловчилар учун қулайликларни ошириш мақсадида соҳани рақамлаштириш, жумладан, “Aerolabs” онлайн хизматлар кўрсатиш тизимини ҳамда мижозлар билан ишлашни бошқариш учун CRM комплексини татбиқ этиш кўзда тутилган.

Булар ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Uzbekistan airways” ҳамда “Uzbekistan airports” акциядорлик жамиятларини трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти давомида маълум қилинди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img