Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонУсмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олди

Усмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олди

Қироллик Исломий Стратегик тадқиқотлар маркази (Амман шаҳри) Жоржтаун шаҳридаги Мусулмон-насроний ўзаро англаш маркази кўмагида дунёдаги энг нуфузли 500 мусулмоннинг янги рўйхатини эълон қилди.

Мазкур Muslim 500-2021 рейтингида ҳамюртимиз — муҳтарам Ўзбекистон Бош муфтийси Усмонхон Алимов номи ҳам келтирилгани барчамизни хурсанд қилди.

Мазкур рейтингни Туркия президенти, бугунги кунда дунё мусулмонларининг таянчи ва асосий ҳимоячиси Ражаб Тоййиб Эрдоған бошқармоқда. Ундан кейин Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз ҳамда Эрон Олий диний раҳнамоси Оятуллоҳ Саид Али Хаменеи бор.

Рейтингда бундан ташқари, президентлар Илҳом Алиев (Озарбайжон), Гурбангули Бердимуҳаммедов (Туркманистон), Имомали Раҳмон (Тожикистон), Рамзан Қодиров (Чеченистон) ҳамда UFCнинг енгил вазн бўйича чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва бошқаларнинг номлари келтирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img