Бош саҳифаЯнгиликлар"Улар Пенсни ўлдирмоқчи бўлишган"

“Улар Пенсни ўлдирмоқчи бўлишган”

АҚШ Республикачилар партияси вакили, сенатор Бен Сасс 6 январ куни Капитолийга амалдаги президент Доналд Трамп тарафдорлари томонидан уюштирилган ҳужумнинг янги тафсилотлари ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича, Капитолийга бостириб кирганлар Қўшма Штатлар вице-президенти Майкл Пенсни ўғирлаш ёки ўлдиришни режалаштирган бўлишлари мумкин.

“Адлия вазирлиги эълон қилган ҳолатни ҳар бир америкалик шуни тушуниб олиши керак: терговчиларда Қўшма Штатлар Капитолийга бостириб кирганлар вице-президентни ўғирлаш ёки ўлдиришни режалаштиргани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд”, – деган бу ҳақда сиёсатчи.

Бен Сасснинг айтишича, Конгресс биносида тартибсизликлар содир қилганлар ичиб олган маст-аластлар эмас, Конституцияга мувофиқ мамлакатда ҳокимият алмашинувини чипакка чиқаришга уринган террорчилардир.

Сиёсатчи Капитолийни оёқ-ости қилганлар мамлакатда конституциявий қонли инқирозни амалга оширишга жуда яқин турганини, шу боисдан улар қаттиқ жазоланишлари лозимлигини билдирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img