Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонУкраинага нисбатан санкциялар жорий этилди

Украинага нисбатан санкциялар жорий этилди

Хитой ҳукумати Украинанинг қишлоқ хўжалиги ва металлургия соҳалари учун оғриқли бўлган қатор санкцияларни жорий этди. Бу Киевнинг АҚШ кўрсатмасига кўра хитойлик инвесторларга, хусусан, тикучарлар учун двигател ишлаб чиқарувчи «Мотор Сич» корхонасига киритилган бир неча миллион долларлик сармояларга нисбатан жавоб чораси экани таъкидланмоқда. Бу ҳақда Украинанинг «Первый казацкий» телеканали эксперти Сергей Белашко маълум қилди.

Экспертга кўра, Пекиннинг бу қарори туфайли Украина қишлоқ хўжалиги ҳамда металлургия маҳсулотларини сотишда жиддий қийинчиликларга дуч келади. «Бунга Киевнинг Хитойга қарши санкциялари сабаб бўлди. Бошқача айтганда, Киевнинг энг йирик савдо ҳамкорига нисбатан жорий этилган чекловлар. Бу санкцияларга нисбатан қандай иш тутишни ХХР Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. Яъни, бундан буён Хитой украинлар етиштирган жухори, соя, буғдой, шакар ва бошқа қишлоқ хўжалиги, шунингдек, металл маҳсулотларини сотиб олмайди.

Бунинг оқибатида Украина савдо балансида жуда катта йўқотишга учрайди. Чунки, хитойликлар харид қилаётган юқоридаги каби маҳсулотларга АҚШда ҳам, ЕИ давлатларида ҳам зарурат йўқ. Янги бозор сифатида Яқин Шарқ мамлакатларига мўлжал олиниши мумкин, бироқ бу минтақа бозори АҚШ, ЕИ ва Россия томонидан забт этиб бўлинган», – деган Белашко ўз чиқишида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img