Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонУйқуда ўлаётган одамлар...

Уйқуда ўлаётган одамлар…

Шифокорларнинг ташвиш билдиришича, ҳар йили 30 минг нафар одам ухлаб ётганида номаълум сабабларга кўра ҳаётдан кўз юммоқда. Ташвишланарлиси, уйқуда ўлаётган одамларнинг асосий қисми ёшлар бўлиб, улар 18 дан 30 ёшгача бўлганларни ташкил этмоқда.

Ўрни келганда, қайд этиш керак, фанда«тўсатдан содир бўлган болалар ўлими синдроми» деган тушанча бор. Бироқ бугунги кунда «тўсатдан содир бўлган катталар ўлими синдроми» деган атама ҳам пайдо бўлди ва қайд этилган барча табиий ўлимлар орасида унинг улуши етакчилик қилмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, катталар ўртасида тўсатдан содир бўладиган ўлим ҳолати наслдан ўткар экан. Бундай хулосага келиш учун, тадқиқотчилар узоқ йиллар давомида кутилмаганда вафот этган одамларни, уларнинг авлодларини ўрганиб чиқдилар. Таҳлиллардан шу нарса маълум бўлдики, авлоддагилардан айримларининг генида кутилмаган ўлим синдромини ташиш хусусияти кузатилади. Уйқуда ҳеч бир сабабсиз вафот этишнинг асосий омили ушбу ҳолат экан.

Шифокорлар шунинг билан бирга, авлодида шундай инсонлар бўлган одамлар хавотирга тушмасликлари кераклигини, соғлом турмуш кечириш, бадантарбия билан шуғулланиш ва тоза ҳавода сайр этиш узоқ умр гарови эканини таъкидлашган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img