“ShareAmerica” сайтининг ёзишича, 2017 йилдан буён Хитойда уйғурлар ва бошқа мусулмонлар этник озчиликларга нисбатан ғайриқонуний ҳаракатлар содир этилиши кўпайган.
Хусусан, сўнгги уч йил давомида қайта тарбиялаш муассасалари деб номланган лагерларга 1 млн ортиқ уйғур ва бошқа мусулмон жамоаларига мансуб фуқаролар жойлаштирилган.
Лагерларда улар диний эътиқодларидан ва этник мансубликларидан воз кечишга, Хитой коммунистик партиясига садоқат билдириб, қасамёд қабул қилишга мажбурланган.