Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонУчта сўзни айтиб 100 минг доллар ишлаб олиш мумкинми?

Учта сўзни айтиб 100 минг доллар ишлаб олиш мумкинми?

Буни қарангки, мумкин экан. 1961 йилда “Colgate” тиш пастаси ишлаб чиқарадиган корхонага нотаниш бир киши келиб, компания даромадини 40 фоизга ошириш мумкинлигини, бунинг учун катта харажат талаб этилмаслигини маълум қилади.

Компания раҳбарияти бунга қандай қилиб эришиш мумкинлиги ҳақида сўрашади. Нотаниш киши эса 100 минг доллар эвазига буни ўргатишини айтади.

Компания таҳлилчилари уч кун давомида бош қотиришсада, масалага ечим топа олмайдилар. Ширкат раҳбари ноиложликдан юрагидан суғуриб олгандай, нотаниш шахсга 100 минг долларлик чек ёзиб беради.

Атиги уч сўздан иборат 100 минг долларлик жавоб жуда оддий эди: Тюбик диаметрини каттартиринг.

Компания дарҳол тиш пастаси солинадиган тюбиклар диаметрини бешдан олти миллиметргача каттартиради. Кўз илғамас бу ўзгариш туфайли, тиш чўткага бериладиган паста миқдори ҳар гал 40 фоизга ошар эди.

Тиш пастаси сотуви ҳажми тезда ошди. Чунки, чўткага суриладиган паста миқдори ортиши, идиш тезроқ бўшаб қолишига сабаб бўларди…

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img