Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонУ нотариусдан 38 минг доллар талаб қилганди…

У нотариусдан 38 минг доллар талаб қилганди…

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Қаттақўрғон шаҳрида нотариуслик фаолияти билан шуғулланувчи фуқародан унинг Ш. исмли ҳамкасби жиноий қилмишларини фош этиш билан қўрқитиб, ундан 38 минг АҚШ доллари талаб қилиб келган. Жабрланувчи бу ҳақда ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Ариза асосида 7 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир вақтида Каттақўрғон тумани “Баланд чордара” маҳалласида яшовчи Ш. ариза муаллифидан 33 минг долларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img