Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонTURKOVAC вакцинасининг учинчи босқич синови бошланди

TURKOVAC вакцинасининг учинчи босқич синови бошланди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған коронавирусга қарши яратилган миллий вакцинанинг учинчи синов босқичи бошланганини эълон қилди. Давлат раҳбарининг айтишича, турк вакцинасига TURKOVAC деб ном берилган. “Коронавирусга қарши миллий вакцина синовининг учинчи босқичи бошланди. Туркия мазкур соҳада янги саҳифа очади”, – деди президент.

Айни пайтгача мамлакатда қарийб 846 минг киши миллий вакцинани ўзида синаб кўриш истагини билдирган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири  Фахреттин Кожа маълум қилди. Вазирнинг айтишича, TURKOVAC вакцинасини учинчи синов босқичида 40 800 нафар кўнгиллининг ёрдами керак бўлсада, қисқа вақт ичида 846 451 киши ариза топширган.

Вазир янги вакцина самарадор бўлиши ва Туркия яқин орада бутун дунёда қўллаш мумкин бўлган миллий вакцина ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторидан жой олишини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img