Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистоннинг энг яхши ити аниқланди

Туркманистоннинг энг яхши ити аниқланди

Туркман тулпори ва туркман олабойи миллий байрами муносабати билан «Туркман олабойи» халқаро уюшмаси мажмуасида «Йилнинг энг қўрқмас туркман олабойи» танлови ўтказилди. Танловда мамлакатнинг турли бурчакларидан келтирилган энг сара итлар иштирок этди. Ҳакамларнинг якдил овози билан Туркманистон чегара хизматига тегишли Оқхон лақабли ит танлов ғолиби деб топилди.

Мукофотни Бош вазир ўринбосари, Олий назорат палатаси раиси, Халқаро ахалтекин йилқичилиги уюшмаси ҳамда «Туркман олабойи» халқаро уюшмаси президенти Сардор Бердимуҳамедов топширди.

Ғолиб итнинг бўйнига махсус олтин медал тақиб қўйилган бўлса, итбоқар президент совғаси – “Toyota” автомобили ва махсус кубок билан тақдирланди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img