Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТуркманистонликлар АҚШ юритаётган сиёсатнинг асосий тарафдоридир

Туркманистонликлар АҚШ юритаётган сиёсатнинг асосий тарафдоридир

Яқинда жаҳондаги етакчи таҳлил компания томонидан дунё давлатлари аҳолисининг Қўшма Штатлар ҳукумати юритаётган сиёсатга қандай муносабатда эканини билиш учун сўров ўтказилди. Тадқиқотдан маълум бўлдики, Доналд Трам сиёсатини ёқтирмайдиганлар Осиё мамлакатларида кўпроқ экан.

Осиёнинг атиги 6 та давлати эса Оқ уй юритаётган сиёсатдан жуда мамнун экан. Хусусан, Исроил. (64%), Филиппин (58%), Мўғилистон (62%), Туркманистон (62%), Непал (54%), Мянма (53%) бу борада етакчилик қилмоқда.

Американинг ҳозирги сиёсатига қарши чиқаётганлар асосан Европа давлатларида яшайди. Кўҳна қитъада фақатгина учта давлат – Косово, Албания ва Полша аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи Доналд Трамп сиёсатини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Собиқ СССР ўрнида вужудга келган давлатларда яшаётганлар ўртасида ўтказилган сўровда юқорида айтилганидек 62 фоиз кўрсаткич билан Туркманистон АҚШ юритаётган сиёсатнинг асосий тарафдори сифатида намоён бўлган бўлса, грузияликларнинг 43, украинларнинг 32, литваликларнинг 28, латвияликларнинг 26, қозоғистонликларнинг 29, ўзбекистонликлар ва беларусияликларнинг 25 фоизи Оқ уй сиёсатини қўллаб-қувватлашини маълум қилганлар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img